баннер
31 мар 2025
11:08

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ: бу йил ишлаб чиқариш қуввати 1 млрд кВт.соатга тенг 38 лойиҳа фойдаланишга топширилади

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ: 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги режалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

    Мамлакат иқтисодиётининг драйвери – энергетика тизимини ривожлантириш, мавжуд қувватларни янада мустаҳкамлаш ва ошириш, шунингдек, аҳоли фаровонлигини юксалтиришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан бири ҳисобланган гидроэнергетика тармоғи йилдан йилга самарадор соҳага айланиб бораяпти.

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ масъуллари, ОАВ вакиллари, блогерлар иштирок этган анжуманда таъкидланганидек, тармоққа масъул – “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари натижасида яратилган қўшимча қувватлар эвазига Ўзбекистон гидроэнергетикаси салоҳиятини нафақат барқарор ҳолатда сақлаш, балки йилдан йилга қувватларни оширишга эришилмоқда.

    Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташкил топгандан буён янги қурилиш ва модернизация лойиҳаларига қарийб 1 млрд доллар инвестиция йўналтирилди. Йил сайин жамият салоҳияти ва жозибадорлиги ошиб бормоқда. Жалб қилинаётган капитал қўйилмалари ва чет ел инвестициялари ҳисобига энг замонавий технологияларга асосланган янги ГЭСлар барпо этилмоқда.

    Жамият томонидан бугунги кунга қадар умумий қуввати 430 МВтга тенг 55 та ГЭС фойдаланишга топширилган. Шундан 42 та янги ГЭС қурилган бўлса, мавжуд 13 таси замонавий талаблар асосида тўлиқ модернизация қилинди. Эътиборли жиҳати, мазкур кўрсаткич сўнгги йилларда нафақат юртимизда, балки МДҲ давлатлари орасида ҳам салмоқли натижа ҳисобланади.

    Бунёдкорлик ишлари натижасида жамият тасарруфидаги жами ГЭСлар сони 77 тага етказилиб, мавжуд қувватлар 2,256 ГВтдан оширилди.

    Мазкур кўрсаткичлар жамият фаолиятига ижобий таъсир этиб, 2024 йил якунлари билан жамиятнинг умумий активлари қиймати илк бор 1 млрд 200 млн. долларга етказилди. 2017 йил билан таққосланганда, жами активлар қиймати 4 баробарга ошди. Бу билан жамиятнинг халқаро миқёсдаги “кредит елкаси” ишончлилик даражаси янада мустаҳкамланиб, 2,5 коэффициентни ташкил этди.

    2024 йилда тизимдаги энергия ҳосил қилувчи корхоналар томонидан 8,2 млрд. кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу 2023 йилга нисбатан 20 фоиз кўп демакдир.

    Янги лойиҳалар ҳамда модернизация чора-тадбирлари ҳисобига 2024 йилдаги ишлаб чиқариш кўрсаткичи 100 йиллик тарихга эга гидроэнергетика фаолиятида энг юқори – рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги ўрнатилган қувватлардан фойдаланиш коэффициенти – 41 фоизни ташкил этиб, бу ҳам ўз ўрнида тарихий марра ҳисобланади.

    2024 йилда тармоққа узатилган электр энергиясини сотишдан тушган тушум 4 053 млрд. сўмни ташкил етди. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ миллий электр тармоқларига электр энергиясини етказиб бериш асносида, йирик солиқ тўловчи сифатида ўтган йилнинг ўзида давлат бюджетига қарийб 1 триллион сўм солиқ ва бошқа тўловлар амалга оширди.

    Соҳада жадал суръатларда трансформация ва рақамлаштириш жараёни амалга оширилмоқда. Жумладан, ўтган йили соҳани трансформация қилиш жараёни доирасида тизимдаги ГЭС ҳамда сув омборлари фаолиятини қамраб олган электр энергияси ишлаб чиқариш, гидротехник иншоотлар барқарорлиги ва хавфсизлигини ишончли таъминлаш, иншоотлар умумий эксплуатациясидаги барча технологик ва техноген вазиятларни доимий кузатиб бориш, марказлашган ASKUE тизими билан интеграция қилиш, ГЭС ва сув омборларида ўрнатилган замонавий дастурий технологиялар, илғор асбоб-ускуналар ва назорат-ўлчаш қурилмалари орқали автоматик равишда тизимли мониторингни олиб боришга мўлжалланган замонавий технологиялар билан жиҳозланган “Вазиятлар маркази” ишга туширилди.

    Тизим корхоналарида интеллектуал видеокузатув тизими жорий этилди ҳамда “Вазиятлар маркази”га маълумотлар онлайн узатилиши таъминланди.

    Сув омборларидаги назорат-ўлчов қурилмаларини автоматлаштириш бўйича Андижон, Оҳангарон ва Ҳисорак сув омборларига замонавий датчиклар ўрнатилди.

    Қайд етиш жоизки, соҳа автоматлаштирилиб, деярли тўлиқ рақамлаштирилишига эришилди.

    Гидроэнергетика соҳаси учун 2024 йилда қабул қилинган муҳим ҳужжат – Президентимизнинг “Гидроэнергетика соҳасини ислоҳ қилиш чора-тадбирларини жадаллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, гидроэнергетика қувватларини янада ошириш мақсадида тармоқни ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

    Халқаро майдонда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ жаҳонда етакчи “топ учлик” рейтинг агентлиги – “Fitch Reytings”нинг “ББ-“ халқаро кредит рейтингини барқарор суверен даражада сақлаб келмоқда. Жамият миқёсида харидлар борасида ошкораликни таъминлаш учун жамият доирасида харидлар жараёнлари форензик аудитдан ўтказилиб, халқаро Делойт компаниясининг ижобий хулосаси олинишига эришилди.

    Мана учинчи йилдирки, жамият коррупцияга қарши бошқарув тизими ISO 37001 халқаро стандарт бўйича мувофиқлик сертификатига эга.

    “Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG)” нуфузли халқаро рейтинги 2023 йилда мамлакатимиз саноат корхоналари орасида жамият томонидан биринчи бўлиб қўлга киритилган бўлса, 2024 йилда ушбу халқаро рейтинг мақоми 72 балл билан янада юқори поғонага кўтарилиб, Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичга эга бўлди.

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан жорий йилда қуйидаги асосий йўналишлар бўйича устувор вазифаларни амалга ошириш мақсад этиб белгиланган:

    – 2025 йилда электр энергияси ишлаб чиқаришда ўтган йилга нисбатан 10 фоиз ўсишга эришиш;

    – Инвестиция дастурига асосан умумий 3,3 млрд. долларга тенг 14 та лойиҳани амалга ошириш;

    – умумий қуввати 222 МВт, йиллик ишлаб чиқариши 1 млрд кВт.соатга тенг 38 та лойиҳани фойдаланишга топшириш.

    Тадбир давомида жамият мутахассислари томонидан анжуман иштирокчиларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб ва тушунтиришлар берилди.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech