Ўзбекистон – Корея Республикаси IT-бизнес алянси ташкил этилди

    Ўзбекистонни янги аутсорсинг йўналиши сифатида илгари суриш мақсадида Корея Республикаси ва Ўзбекистонда ҳамкор IT-ваколатхоналар очилади.

    Корея Республикасида IT Park Ўзбекистон ва Корея халқаро саноат ҳамкорлик институти (KIIIC) ўртасида "Ўзбекистон – Корея Республикаси IT-бизнес алянси"ни тузиш ва бу орқали икки мамлакат технологик тармоқлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

    Сеул шаҳрида ташкил этилган тантанали маросимда Жанубий Кореянинг энг етакчи 6 та IT-ассоциациялари, жумладан, Корея халқаро саноат ҳамкорлик институти (KIIIC), Корея Software ассоциацияси (KOSA), Корея хизматлар саноати институти (KSI), Корея информацион технологиялари хизмати саноати ассоциацияси (ITSA), Корея фан ва саноат ассоциацияси (RNDIA), Корея EduTech ассоциацияси (KETIA), Сеул Рақамлаштириш жамғармаси (SDF), Кёнгбук технопарки ҳамда BizData, Miso Info Tech, SonoArchi, Sangjin CNT, KoMapper, KnowWhere каби IT- корхоналар вакиллари иштирок этди.

    Тадбирда қатнашган Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов мамлакатларимиз ўртасидаги тарихий, сиёсий ва маданий яқинлик, шунингдек, юртимизда яратилган имкониятлар, имтиёзларга эга бўлган, нисбатан арзон бироқ кучли мутахассисларга эҳтиёжи бор кореялик компаниялар учун Ўзбекистонни танлаш айни муддао эканлигини таъкидлаб ўтди.

    Тадбирда Жанубий Корея IT компанияларидан аутсорсинг буюртмаларини Ўзбекистонга жалб қилиш ва корейс компанияларини Ўзбекистонда ўз офисларини очиш ишларини жадаллаштириш ва бу борада амалий ҳамкорлик қилиш мақсадида IT Park Uzbekistan бош директори Фарход Ибрагимов ва Корея халқаро саноат ҳамкорлик институти раиси Жонг Ок-Рае ўртасида "Ўзбекистон – Корея Республикаси IT бизнес алянси"ни ташкил этиш бўйича келишув шартномаси имзоланди.

    Мазкур келишувга кўра, мамлакатимизнинг Жанубий Корея бозорига IT-хизматлар экспортини ошириш, компаниялар билан музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистонни янги аутсорсинг йўналиши сифатида илгари суриш мақсадида Корея Республикаси ва Ўзбекистонда ҳамкор IT-ваколатхоналар очилади.

    Шунингдек, мазкур иттифоқ орқали Жанубий Корея бозорида ўз лойиҳалари ва хизматларини тарғиб қилишга қизиққан ўзбек компанияларига амалий ёрдам кўрсатилади.

    Тадбир чоғида Сеул Рақамлаштириш жамғармаси ва Miso ахборот технологиялари компанияси IT-бизнес альянснинг биринчи иштирокчи компанияларига айланишди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates