Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой – Мўғулистон коридори бўйлаб биринчи пилот юк ташуви муваффақиятли амалга оширилди

    Ўзбекистон Транспорт вазирлиги томонидан Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда "Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой – Мўғулистон" коридори бўйлаб биринчи пилот юк ташувини ташкил этилди.

    Траспорт вазирлиги маълумотига кўра, мазкур пилот юк ташуви мамлакатимиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни янги бозорларга олиб чиқиш, автомобиль транспортида янги коридорларда юк ташувларини йўлга қўйиш мақсадида амалга оширилди.

    Мураккаб рельефли Олтой тоғлари бўйлаб ўтган мазкур коридор айрим қисмлари денгиз сатҳидан 1500 метр баландликкача кўтарилади. Ўзбек миллий ташувчиси томонидан 4500 км масофа 8 кунда босиб ўтилди.

    Иштирокчи давлатлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик ва ушбу транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатлар натижасида савдо айланмаси ўсиши ва транспорт-логистика алоқаларининг кенгайиши учун янги истиқболлар очилмоқда.

    Ушбу йўналиш давлатлар ўртасида экспорт ва импорт юк ташувлари ҳажмини оширишга, савдо алоқалари географиясини кенгайтиришга ҳамда товарларни етказиб бериш муддатларини қисқартиришга хизмат қилади.

    Дунё логистика бозоридаги вазиятни инобатга олганда, мазкур коридорнинг ривожланиши ўзбек миллий ташувчилари учун ўз бизнесини кенгайтириш, самарадорликни ошириш ҳамда минтақавий ва глобал даражадаги ўринларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates