Ўзбекистон — Россия тиббиёт форуми доирасида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик бўйича уч томонлама меморандум имзоланди

    Келишувга кўра, Евросиё иқтисодий иттифоқи майдонида дори воситалари ва фармацевтика субстанцияларининг хавфсизлиги, самарадорлиги ва сифатини таъминлаш бўйича узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, илмий-амалий ва таълим лойиҳаларида биргаликда иштирок этиш кўзда тутилмоқда.

    Евросиё зарур амалиётлар академияси, ССВ ҳузурида Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази директори ҳамда “Русатом Хелскеа” компаниясининг ўртасида имзоланган мазкур ҳужжат фармацевтика соҳасида яқин ҳамкорликни ўз ичига олади.

    Келишувга кўра, Евросиё иқтисодий иттифоқи майдонида дори воситалари ва фармацевтика субстанцияларининг хавфсизлиги, самарадорлиги ва сифатини таъминлаш бўйича узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, илмий-амалий ва таълим лойиҳаларида биргаликда иштирок этиш кўзда тутилмоқда.

    Форум доирасидаги учрашувлар давомида Евросиё зарур амалиётлар академияси бошқаруви президенти Владислав Шестаков ЕОИИ доирасида илғор тажриба билан алмашиш муҳимлигини қайд этиб, ҳамкорларнинг буюртмасига кўра эксклюзив малака ошириш курсларини ишлаб чиқиш имконияти мавжудлиги, қолаверса, Академия экспертлари фарминжиниринг ва зарур ишлаб чиқариш амалиётлари йўналишидаги қўшма лойиҳаларда иштирок этишга ҳам тайёрлигини билдирди.

    Ўз навбатида, Давлат маркази раҳбари Мирзоҳиджон Қодиров нуфузли экспертлар билан ҳамкорлик қилиш орқали ягона фармацевтика бозорини ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратди.

    “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги биз учун устувор масала ҳисобланади. Биз россиялик ҳамкорларимиз билан шериклик алоқаларимизнинг мустаҳкамлаш, дори воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш ва халқимизнинг турмуш даражасини юксалтиришдан манфаатдормиз”, — деди М.Қодиров.

    Меморандум имзолаган яна бир ҳамкор “Росатом Хелскеа” бош директори Игор Обрубов давлат корпорацияси ҳақида сўз юритар экан Росатом соғлиқни сақлаш соҳасидаги вазифаларини амалга оширишга комплекс равишда ёндашиши, ушбу соҳадаги фаолият изотоп комплекс, радио фармацевтика маҳсулотлари, юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, тиббий буюмлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ионлаштирувчи нур билан қайта ишлаш каби йўналишларни ўз ичига олишини таъкидлаб, Ўзбекистон томони билан узоқ муддатли ва самарали ҳамкорлик қилишга умид билдирдилар.