Ўзбекистон аҳолисининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз ҳисобланади – тадқиқот

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 18-64 ёшдаги аҳолиси ўртасида ўтказилган тадқиқот натижалари эълон қилинди.

    Унга кўра, ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) етарли миқдорда (400 граммдан кам) сабзавот ва мевалар истеъмол қилади;

    • аҳолининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз;
    • 46 фоизининг қонида холестерин миқдори ошган;
    • аҳолининг ўртача туз истеъмоли кунига 14,9 граммни ташкил этади.

    Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган миқдордан 3 баравар кўп (кунига 5 граммдан ошмаслиги лозим) деганидир.

    Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишига жалб этиш муҳим аҳамиятга эга.

    Шу ўринда жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик,

    таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш,

    шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатига тўхталиб ўтсак.

    Биринчидан, ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш,

    Иккинчидан, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates