Ўзбекистон армияси дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида 62-ўринни эгаллади

    Ҳарбий 6 январ 2023 3433

    Global Firepower'нинг 2023 йилги дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида Ўзбекистон 145 та давлат орасида 62-ўринни эгаллади.

    Таъкидланишича, Ўзбекистон ҳаво кучлари таркибидаги самолётларнинг умумий сони 197 та: 58 та қирувчи самолёт, 20 та ҳужумчи самолёт, 13 та ҳарбий транспорт самолёти, 7 та ўқув самолёти, 99 та вертолёт ва 33 та ҳарбий вертолёт. Шунингдек, армияда 420 та танк, 197 та ўзиюрар артиллерия мосламаси ва 143 та ёппасига ўқ узиш тизимлари мавжуд.

    Ўзбекистонда хизматни ўташга яроқли инсон ресурсларининг умумий сони 13,5 миллион кишини ташкил қилади. Ҳар йили ҳарбий чақирув 622 минг кишига тўлдирилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон қуролли кучларида 65 минг киши хизмат қилмоқда.

    Рейтингда кучли учликни АҚШ, Россия ва Хитой эгаллади.

    Қўшниларимиз Қозоғистон 63-ўрин, Туркманистон 82-ўрин, Қирғизистон 107-ўрин, Афғонистон 114-ўрин, Тожикистон 120-ўриндан жой олди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates