Қайд этилишича, кенгаш географик тақсимотни ҳисобга олган ҳолда 3 йилгача муддатга сайланадиган 49 та аъзо давлатдан иборат. Кенгаш ўз ваколатлари доирасида бюджет, ФАО дастурларини муҳокама қилади ва Конференцияга муҳим қарорлар ва тавсиялар беради.
Ўзбекистоннинг мазкур органга сайлангани Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида амалга оширилаётган чуқур ўзгаришлар ва мамлакатимизнинг глобал жараёнлардаги роли ортиб бораётгани халқаро миқёсда эътироф этилганининг ёрқин ифодасидир.
ФАО Кенгашига аъзолик Ўзбекистон учун глобал қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат сиёсатини шакллантириш, меъёрий ҳужжатлар ва стандартларни ишлаб чиқиш, миллий ва минтақавий ташаббусларни тақдим этиш, шунингдек, лойиҳаларни илгари суриш ва қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилишда кенг имкониятлар очади.









