Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилганларга кешбэк берилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрелдаги "Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамкорлигида "Кешбэк" тизими тақдим этилади.

    Мазкур тизимга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" дастури доирасида "Саёҳат қил ва кешбэк ишла" шиори асосида республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига харажатларининг бир қисми қайтариб берилади.

    Кешбэк тизими Давлат солиқ қўмитасининг махсус мобил иловаси (SoliqUz) билан интеграция қилинган бўлиб, харажатлар ҳаққонийлиги мобил илова ёрдамида текширилиб, харид чекининг матрицали штрих кодини (QR-код) ҳамда маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойларини кўрсатиш орқали саёҳатлар рўйхатдан ўтказилади.

    Саёҳат харажатлари фақатгина платформа орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристларнинг банк карталарига қайтарилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates