Ўзбекистон давлат хореография академиясига ўқишга қабул қилишда коррупциявий омиллар аниқланди - Бош прокуратура

    Таълим 15 июл 2023 862

    Ўзбекистон давлат хореография академияси фаолияти ўрганилганида, олийгоҳга ўқишга қабул қилишда шаффофлик таъминланмасдан, коррупциявий омилларга замин яратилгани аниқланди.

    Хусусан:

    – меъёрий ҳужжатлар талабларига зид равишда ўқишга қабул бошлангани ҳақида кенг жамоатчиликка бир ой олдин хабар берилмаган;

    – 496 нафар абитуриентнинг ижодий имтиҳон натижалари видеотасвирга олинмаган;

    – 52 нафар абитуриентнинг амалий ишлари шифрланмасдан, махфийлиги таъминланмаган ҳолда қабул комиссияси томонидан баҳоланган.

    Бундан ташқари, академияда 22 нафар ўқитувчи-педагогларга дарс машғулотлари меъёр талабларига зид равишда қўшиб ёзилиб, 319 млн. сўм, ўтилмаган дарс соатлари учун 154 млн. сўм тўлаб берилган.

    Ҳужжатлар сохталаштирилиб, ҳақиқатда ишламаган 7 нафар ходимларга 270 млн. сўм, юклатилган вазифаларни бажармаган 6 нафар ходимларга 107 млн. сўм асоссиз тўланиб, бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

    Моддий жавобгар шахслар томонидан 76 млн. сўмлик товар-моддий бойликлар камомадига йўл қўйилган.

    Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates