Унда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Ҳаргитаи, ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос, ЕТТБ бош котиби Кахугиҳо Когучи ҳамда комплианс назорат бўлими раҳбари Бернд Тракслер, Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири Тимур Ишметов, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ҳамда Давлат хусусий шериклигини ривожлантириш агентлиги директори в.б Зокир Бозоров иштирок этдилар.
Учрашув давомида давлат банклари ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш, декорбонизация ва яшил ўсиш, хусусан, яшил иқтисодиётга ўтиш, метан эмиссиясини камайтириш, яшил шаҳарларни ташкил этиш, шунингдек, капитал бозорини ривожлантириш, ЕТТБ билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, шу жумладан, энергетика, таълим ва транспорт соҳасида давлат хусусий шериклиги асосида амалга оширилаётган лойиҳалар, тоғ-кон саноатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, учрашувда томонлар кичик ва ўрта тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда ушбу соҳадаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Молия вазирлиги ва Давлат хусусий шериклигини ривожлантириш агентлиги ўртасида Ўзбекистон давлат хусусий шериклик лойиҳаларини ривожлантириш фондини ташкил этиш юзасидан мандат битими имзоланди.
Учрашув сўнггида томонлар ўзаро алоқаларни ривожлантириш ҳамда юқоридаги масалалар юзасидан ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.