Ўзбекистон делегация Душанбеда ўтказилган халқаро парламент конференциясида иштирок этди

    Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида бўлиб турибди.

    Ташриф давомида делегациямиз аъзолари бугун “Тожикистон Республикаси Конституциясига 30 йил” мавзусидаги халқаро парламент конференциясида иштирок этди.

    Мазкур халқаро анжуман парламентлараро ҳамкорлик ва мулоқотни янада мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, унда конституциявий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

    Шу билан бирга, миллий ва жаҳон конституциявий тараққиётида глобал жараёнларнинг моҳиятини аниқлаш ҳамда жамиятда конституциявий қадриятларни илгари суриш бўйича ўзаро тажрибалар билан ўртоқлашилди.

    Конференция доирасида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстона алоқалар кенгайиб бораётгани, шу жумладан парламентлараро ҳамкорлик янада ривожланаётгани таъкидлаб ўтилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates