Ўзбекистон делегацияси Америка Қўшма Штатларига боради

    Халқаро ҳамкорлик 12 декабр 2022 1335

    2022 йилнинг 12-14 декабрь кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегацияси Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради.

    Вашингтон шаҳрида делегация Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

    Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳамда АҚШнинг бошқа расмийлари билан музокаралар ўтказади.