Дубайда мушкул аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди

    Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллиги ўзбек диаспораси фаоллари билан биргаликда, шунингдек, «Uzbekistan Airways» миллий авиакомпанияси кўмагида ҳамюртимиз П.Анинг ўз оиласи бағрига қайтишига ёрдам кўрсатди.

    1969 йилда туғилган П.А. жорий йил 28 январь куни инсультга чалингани сабабли Дубайдаги «Rashid Hospital» шифохонасига ётқизилган.

    Мамлакатимиз дипломатия ваколатхонаси ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида шифохона раҳбарияти П.Анинг ушбу тиббий муассасада даволангани учун тўшлаши керак бўлган 18 минг долларидан ортиқ маблағдан воз кечди.

    Шунингдек, унга мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани сабабли БАА иммиграция органлари билан юзага келган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилди ва йўқолган паспорти ўрнига қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилди.

    БААда фаолият юритаётган хайрия жамғармалари ва диаспора фаоллари кўмагида П.А.ни Ўзбекистонга жўнатиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилди.

    9 март куни дипломатлар ва «Uzbekistan Airways» миллий авиакомпанияси ходимлари ҳамроҳлигида ҳамюртимиз Дубай-Тошкент йўналишидаги ҳаво қатнови билан Ватанга кузатиб қўйилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates