Ўзбекистон дипломатлари Дубайда меҳнат қилаётган ватандошларимиз ҳолидан хабар олди

    Халқаро ҳамкорлик 21 ноябр 2022 1761

    БААда меҳнат қилаётган ватандошларимиз ҳолидан хабар олиш, уларга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа амирлигидаги “Al Najim Al Fidhi” компанияси раҳбарияти ва ушбу компанияга қарашли қурилиш объектларида меҳнат қилаётган ватандошларимиз билан давра суҳбати ташкил этди.

    Давра суҳбати чоғида ватандошларимизга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Инсон қадри учун” тамойили асосида барча соҳаларда олиб борилаётган кенг ислоҳотлар, мамлакатимиздаги бағрикенглик, тинчлик, ёшларга, жумладан, «Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижий давлатларда ишлаётган фуқароларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

    Шу билан бирга, хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни тарихий Ватанимиз атрофида янада жипслаштириш, уларнинг қалби ва онгида юрт билан фахрланиш туйғусини юксалтириш, миллий ўзликни сақлаб қолиш, ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш, турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошларимиз салоҳиятини мамлакатимиз тараққиётига самарали йўналтириш – Ўзбекистон раҳбарияти томонидан олиб борилаётган кенг миқёсли ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.

    Суҳбат якунида ватандошларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates