Иккита бино ўртасида бассейн қурилди

    Лондон шаҳридаги Embassy Gardens турур-жой мажмуасида антиқа бассейн қурилди, дейилади techcult.ru сайтида.

    Гап шундаки, бу бассейн иккита кўп қаватли уйнинг ўртасида — биноларнинг юқори қисмида жойлашган. Бассейннинг усти очиқ бўлиб, хонадон эгалари унда чўмилиш, биринчи бинодан иккинчисига сузиб ўтиш имкониятига эга. 35 метр баландликдан ўрин олган мазкур бассейн шаффоф акрилдан ясалган.

    Лойиҳа муаллифи — Киран Тимберлейк. Шунингдек, лойиҳани амалга оширишда HAL Architects студияси, Arup ҳамда Eckersley O'Callaghan компаниялари муҳандислари ҳам ҳисса қўшишди.

    АҚШнинг Reynolds Polymer Technologies компанияси эса акрилдан узунлиги 25 метрли ванна ясаб берди. Унинг деворлари қалинлиги 35 сантиметрни ташкил этади. Бу эса бассейннинг 148 тонна сув босимига чидамли бўлишини таъминлайди.

    Бассейнга параллел тарзда пиёдалар кўприги ҳам қурилган. Бу сувга шўнғишни ҳуш кўрмайдиган, шунчаки бир бинодан наригисига ўтмоқчи бўлганларга айни муддао.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates