“2018 йил 9 март ва 2021 йил 10 июндаги Фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари тўғрисидаги шартномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомага асосан ўзгартиришлар киритилди, хусусан 3 пункт қўшилди.
Унга кўра, томонлардан бирининг фуқаролари бошқа томон ҳудудига кирувчи давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 10 иш куни ичида яшаш жойидаги давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилади”.
Илгари амалда бўлган қоидалар чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида яшаш жойидаги давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтишни назарда тутарди.
Матбуот хизматининг қўшимча қилишича, Ўзбекистон билан ҳукуатлараро битимга ўзгартириш киритиш бўйича тегишли баённома Тожикистон қонунчилигига зид эмас, деб хабар беради mir24.tv.