Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Ҳиндистон Пиёдалар мактаби фаолияти билан танишди

    Ҳарбий 19 декабр 2023 489

    Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги делегацияси Ҳиндистон Қуруқликдаги қўшинларининг Пиёдалар мактаби фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Мадхя-Прадеш штати Мхов шаҳрига ташриф буюрди.

    Ташриф давомида ҳарбий делегациямиз Пиёдалар мактаби бошлиғининг ўринбосари генерал майор Ажай Кумар билан мулоқот ўтказди, марказдаги тайёргарлик тизимига оид тақдимот билан танишди, марказга қарашли “Bargonda” дала ўқув майдони инфратузилмасини кўздан кечирди ҳамда амалий машғулотларда иштирок этди.

    Пиёдалар мактаби бошлиғининг ўринбосари мерганларни тайёрлашда мунтазам равишда билимларни ошириш ва ўзаро тажриба алмашиш муҳимлигини билдириб, мазкур соҳада мамлакатимиз Мудофаа вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

    Ўз навбатида Пиёдалар мактаби бошлиғи генерал-лейтенант Гажендра Жоши билан ўтказилган учрашувда у мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалари, давлат ва ҳукумат раҳбарларининг ўзаро муносабатлари ҳамда Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳолатини юқори баҳолади.

    Икки мамлакат Мудофаа вазирликлари ўртасида ўзаро келишув асосида мерганлар тайёргарлиги йўналишида мунтазам ўзаро ташрифлар, тренинг ва тажриба алмашиш машғулотларини йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

    Ҳиндистон Қуруқликдаги қўшинларининг Пиёдалар мактабида мерганларни тайёрлаш бўйича яратилган шароитлар, мактаб инфратузилмаси, ўқ отиш майдонларининг рельеф хусусиятлари ҳамда йўриқчиларнинг машғулот ўтказиш малакаси мамлакатимиз делегацияси томонидан ижобий баҳоланди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates