Ўзбекистон камончилари Осиё кубогида ғолиблар қаторида

    Спорт 26 феврал 2024 846

    Ироқнинг Бағдод шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубогининг биринчи босқичи ўз ниҳоясига етди.

    Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, қитъамизнинг сара мерганлари иштирокида кечган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашди ва спортчиларимиз барча дастурларда шоҳсупага кўтарилди.

    Қизларимиз жамоавий дастурда финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи босқичда ҳиндистонлик рақибаларига имкониятни бой берди ва кумуш медаллар билан тақдирландилар. Шунингдек, йигитларимиз жамоавий, Амирхон Содиқов ва Нилуфар Ҳамроева яккалик, Амирхон Содиқов ҳамда Зиёдахон Абдусатторова микст дастурида бронза медалларига эга чиқди.

    Шу тариқа, камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси йилнинг илк турнирини 1 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлади, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates