Ўзбекистон миллий стенди Москвада ташкил этилди

    Шу кунларда Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган «Саёҳат қил!» IV Россия туризм форуми доирасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи миллий стенд ташкил этилди.

    Унда ташриф буюрувчилар мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти, қадимий Хива, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари, туризм ва транспорт инфратузилмаси, виза режими, «Зомин» туристик-рекреацион зонаси ва «Чорвоқ» эркин туристик зонаси, Конигил сайёҳлик қишлоғи, ҳамда гастро-, эко-, этно- ва бошқа туризм турлари ҳақида кенг маълумот олишлари мумкин.

    Ўзбекистон стендига Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Дмитрий Чернишенко ташриф буюрди. Ўзбекистон ва Россия томонлари икки мамлакат ўртасида сайёҳлик оқимини кўпайтириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича Ҳаракатлар режасини амалга оширишни давом эттириш масаласини кўтарди.

    Тадбир ташкилотчилари ва меҳмонлар Ўзбекистон стендини қизиқиш билан томоша қилдилар ва ўз фикр ва таассуротларида мамлакатимизга ташриф буюриш истагини билдирдилар.

    12-15 июнь кунлари «Саёҳат қил!» IV Россия туризм форумида иштирок этиш учун Ўзбекистон делегацияси Москвада шаҳрида бўлиб турибди, деб хабар беради Туризм қўмитаси.

    Эслатиб ўтамиз, Россия Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида «Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2025–2026 йилларга мўлжалланган туристлар оқимини ошириш бўйича ҳамкорлик дастури» имзоланган эди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates