Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, Рустам Aкрамов 1948 йил 11 август куни Тошкент вилоятида дунёга келган. Фаолияти давомида ўзбек футболи ривожи учун улкан ҳисса қўшган мутахассис ҳисобланади.
Рустам Aкрамов Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган биринчи мураббий. 1992-1994 йиллар терма жамоамиз марҳум мутахассис бошчилигида Марказий Осиё чемпионатида ва 1994 йил Хиросимада ўтган ёзги Осиё ўйинларида ғалаба қозонган.
Аввалроқ, тажрибали мутахассиснинг соғлиғида муаммолар юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.









