Ўзбекистон ўсмирлари Италияга муносиб қаршилик кўрсатишди

    Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қатарда ўтаётган U-17 жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Италияга 2:3 ҳисобида ютқазди.

    Биринчи таймнинг 19-дақиқада Томас Кампаниелло Иброҳим Шокиров ҳимоя қилаётган дарвозани ишғол қилди.

    Иккинчи таймда тенг курашлар кузатилди. 56-дақиқада Амирхон Муродов бурчак зарбасидан кейин ҳисобни тенглаштирди.

    Ўйин тақдирини қисқа фурсатдаги хатолар ҳал қилди. 68- ва 70-дақиқада Кампаниелло ва Идрисса ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, ўз жамоасига ғалаба келтирувчи голларни урди.

    Сўнгги дақиқаларда Азизбек Эримбетов ҳисобни қисқартира олди холос.

    Шу тариқа бош мураббий Ислом Исмоилов шогирдларининг жаҳон чемпионатидаги иштироки якунланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates