Ўзбекистон Президенти мақоласи China Dailyʼда чоп этилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти China Daily нашрида мақола эълон қилиб, мамлакатнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) доирасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича қарашларини баён қилди.

    Мақолада ШҲТ давлатлари ўртасида туризмни ривожлантириш муҳим йўналиш экани таъкидланиб, минтақада арзон ва сифатли туризм маҳсулотлари етишмаслиги қайд этилди. Президентнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сони йил охирига қадар 46 тадан 60 тага етади.

    Президент, шунингдек, БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори эканини билдирган. У ШҲТ доирасида умумий платформа яратиш, тажриба алмашиш ва инклюзив ҳамда «яшил» ўсишни қўллаб-қувватлаш зарурлигини қайд этди.

    Мақолада ШҲТ механизмларини ислоҳ қилиш, ҳамда барча давлатлар манфаатлари ва замонавий чақириқларни инобатга олган ҳолда узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиш таклифи ҳам илгари сурилди. Ўзбекистоннинг мақсади — минтақавий жараёнларда иштирок этиш билангина чекланмай, балки ўзаро ишонч ва манфаат асосида умумий келажакни фаол қуришдир.

    Давлат раҳбари яқинлашиб келаётган Тянсзин шаҳридаги ШҲТ саммитидан муваффақиятли натижалар кутаётганини билдириб, Хитой халқига тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates