Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ваколатлари кенгайтирилади

    Мамлакатимизда 24 ноябр 2023 2668

    Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун сенаторлар томонидан муҳокама этилди.

    Мамлакатимизда жорий йил катта сиёсий воқелик – Умумхалқ Референдуми ўтказилиб, унинг якунларига кўра, халқимиз хоҳиш-иродаси билан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди.

    Ялпи мажлисда муҳокама этилган қонун ҳам янгиланган Конституцияга киритилган қоидалардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.

    Киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ Конституциявий суд ваколатлари кенгайтирилиб, Ўзбекистон Республикаси референдумига чиқарилаётган масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериши белгиланяпти.

    Конституциявий суд фақатгина ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилган.

    Шу билан бирга Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланиши мустаҳкамланяпти, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Сенаторлар таъкидлаганидек, мазкур Қонуннинг қабул қилиниши натижасида Конституция ва қонунларнинг устуворлиги ҳамда уларнинг бир хилда амалда бўлишига эришилади.

    Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates