Ўзбекистон салоҳияти Хитойда ўтказилган «Бир макон, бир йўл» савдо-иқтисодий форумида тақдим этилди

    Бизнес 21 август 2024 650

    Хитойнинг Чжесзян провинцияси Иу шаҳрида «Бир макон, бир йўл» савдо-иқтисодий форуми бўлиб ўтди.

    Хитойнинг «Ambassador House» нодавлат ташкилоти ва Иу шаҳри Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган тадбирда Пекин ва Шанхай шаҳарларидаги дипломатик корпус, шунингдек, Чжесзян провинциясининг 50 га яқин турли компаниялари вакиллари иштирок этди.

    Форум доирасида Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан юртимизнинг экспорт салоҳияти ва туризм соҳасидаги имкониятларига бағишланган тақдимот ўтказилди.

    Унда мамлакатимизда хорижий тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ва тақдим этилаётган имтиёзлар, инвестицияларни жалб этиш ва савдо йўналишларида эришилган ютуқлар тўғрисида сўзлаб берилди.

    Шунингдек, Чжесзян провинцияси ва Ўзбекистон тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларини янада ривожлантириш имкониятлари муҳокама этилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates