Ўзбекистон Мустақиллиги куни арафасида бошланган ушбу лойиҳа Минск шаҳрининг етакчи савдо марказига ташриф буюрувчилар учун юртимизнинг кўркам шаҳарлари, ўзига хос табиати, бой маданияти ва ўзбек миллий анъаналари билан яқиндан танишиш имкониятини яратди.
«Galleria Minsk» савдо марказининг ташқи тарафида ўрнатилган катта экран шаҳар марказида жойлашган бўлиб, унинг яқин атрофида кўплаб йирик офис ва маъмурий бинолар, дўконлар, меҳмонхоналар, кафелар, спорт саройи, турли оммавий ярмаркалар ва концертлар ўтказиладиган майдон мавжуд. Савдо маркази 6 қаватли бинода жойлашган бўлиб, ҳар бир қаватнинг ичкарисида 2 тадан катта экран ўрнатилган.
Ўзбекистон туризм салоҳияти намойиши 22 сентябргача давом этади, деб хабар беради «Дунё» АА.
Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, «Galleria Minsk» савдо ва кўнгилочар марказига иш кунлари 30 мингдан ортиқ киши, дам олиш кунлари эса салкам 50 минг киши келади. Савдо ва кўнгилочар маркази жойлашган кўча бўйлаб автотранспорт оқими кунига 60 мингдан ортиқ бўлиб, пиёдалар сони эса 100 мингни ташкил этади.