Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти «МИТТ» халқаро туризм кўргазмасида намойиш этилди

    Туризм 20 март 2024 704

    19-21 март кунлари Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган «МИТТ» халқаро туризм кўргазмасида иштирок этяпти.

    Миллий стендимиз делегация таркибидан Туризм қўмитаси, Навоий вилояти туризм бошқармаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АК, «Миллий ПР-маркази» ДУК, шунингдек, маҳаллий туристик компаниялари мутахассислари иштирок этяпти.

    Кўргазмада иштирок этиш мамлакатнинг туризм салоҳиятини, хусусан, янги туристик йўналишларни, шунингдек, ва, албатта, ТХТЯ-2024 Тошкент халқаро туризм ярмаркасини оммалаштиришга ёрдам беради. Шунингдек, миллий стендда мамлакатимизнинг миллий анъаналари, урф-одат ва маросимлари, Ўзбекистоннинг машҳур туристик йўналишлари намойиш этиляпти.

    Ўзбекистон стенди кўргазмадаги энг машҳурларидан бирига айланди. Кўргазманинг биринчи кунида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданиятига бағишланган стендда миллий рақслар, ҳунармандлар ижоди, туризмнинг турли йўналишлари ҳақида маълумотлар тақдим этилиб, ташриф буюрганлар ўзбек халқининг бой маданияти ва тарихи билан таништирилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates