Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида сўзга чиқди

    Халқаро ҳамкорлик 25 сентябр 2022 1503

    2022 йил 24 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси умумий мунозараларида сўзга чиқди.

    Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида БМТнинг глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал қилишдаги марказий ролини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Ташкилотнинг ўзи ҳам содир бўлаётган ўзгаришларга самарали жавоб бериш учун ривожланиши керак.

    — Ҳеч бир мамлакат глобал хавф ва қийинчиликлардан қочиб қутула олмайди ёки уларни ёлғиз ўзи ҳал қила олмайди. Инқирозларнинг хавфли спиралидан чиқиш барча мамлакатлар манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган конструктив мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорликда кўринади. Дунё янада барқарор, башорат қилинадиган ва гуллаб - яшнаши учун самарали халқаро ҳамкорлик зарур,— деди В.Норов.

    Тамаддунлараро ва маданиятлараро мулоқотни ўрнатиш, барча муаммоларга изчил ёндашувлар ва ечимларни излаш, глобал кескинлик, ноаниқлик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган таҳдидларни бартараф этиш бўйича ҳамкорлик бугун заруриятга айланиб бораётгани қайд этилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 сентябрда Самарқандда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлик ташаббусини илгари сурди.

    Унинг мақсади халқаро муносабатларда ўзаро ишонч ва барқарорликни тиклашга кўмаклашиш, шунингдек, геосиёсий рақобат, мафкуравий қарама-қаршиликлар ва тортишувлардан холи бўлган кенг мулоқотни йўлга қўйиш орқали бирдамликни мустаҳкамлашдан иборатдир.

    2023 йили Самарқанд форумида Ўзбекистон Раҳбарининг ташаббусини амалга ошириш масалаларини биргаликда кўриб чиқиш таклиф этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates