Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ Бош котибининг ёрдамчиси билан учрашди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча БМТ бош котибининг ёрдамчиси Мирослав Енчани қабул қилди.

    «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ёрдамчиси Мирослав Енча жаноблари билан учрашдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. - Ўзбекистон халқи фаровонлигини ошириш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, яхши қўшничилик ва тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотларимизни амалга оширишда БМТнинг доимий кўмагини юксак қадрлаймиз. Каҳа Имнадзени БМТ Бош котибининг Махсус вакили ва Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари лавозимига тайинлангани билан яна бир бор самимий табриклаймиз ва келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз».

    Эслатиб ўтамиз, август ойида Ашхободдаги БМТнинг Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари ва БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили лавозимига тажрибали грузиялик дипломат Каха Имнадзе тайинланди.

    У 2017-2023 йилларда Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбарлик қилган молдовалик Наталья Германни алмаштирди. Каха Имнадзе дипломатия, давлат хизмати ва бизнес соҳасида 30 йилдан ортиқ тажрибага эга. 2013 йилдан 2022 йилгача Грузиянинг БМТдаги доимий вакили, Грузиянинг Канададаги элчиси ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотидаги доимий вакили лавозимларида ишлаган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates