Шуни таъкидлаш жоизки, 2012 йилдан бошлаб Белоруссия, Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикаси «Коррупцияни тасаввур қилиш» индекси бўйича ўз поғоналарини сезиларли даражада яхшилаб келмоқда.
«Transparency International» ташкилотининг 2019 йил ҳисоботига кўра, қуйидаги давлатларда коррупция ҳодисаси деярли кузатилмаётганлиги аниқланган: 87 баллдан тўплашга эришган Дания ва Янги Зеландия 1-ўрин, 86 балл билан Финляндия 3 ўрин, 85 баллдан тўплашган Сингапур, Швеция ва Швейцария 4-ўринни эгаллаб, ижобий натижа кўрсатган.
“Коррупцияни тасаввур қилиш” индекси 1995 йилдан бошлаб дунёнинг барча мамлакатларида давлат секторида коррупция даражасини аниқлаш бўйича экспертлар ва тадбиркорлар баҳолари асосида 0 (энг юқори) 100 (энг паст) шкала бўйича баҳоланади. Шунингдек, ушбу индекс Жаҳон банки, «World Justice Project», Африка тараққиёт банки, «Economist Intelligence Unit» ва бошқа мустақил ва таниқли институтлар томонидан ишлаб чиқариладиган коррупцияга оид маълумотларининг турли манбаларини йиғиш орқали баҳоланади.









