Ўзбекистон Транспорт вазирлиги делегацияси бугун Ҳиндистонда бошланаётган халқаро анжуманда иштирок этмоқда

    12-13 апрель кунлари Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида «Чобаҳор» денгиз порти (Эрон) инфратузилмасидан биргаликда фойдаланиш бўйича Марказий Осиё-Ҳиндистон Қўшма ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

    Анжуманда Ўзбекистон транспорт вазирининг ўринбосари Жасур Чориев бошчилигидаги делегация иштирок этади. Тадбир кун тартибига «Шимол-Жануб» халқаро транспорт коридори орқали юк ташувларини жадаллаштириш, Ҳиндистоннинг Жавахарлаъл Неру номли (Мумбай) ва Эроннинг «Чобаҳор» портлари имкониятларидан самарали фойдаланиш масалалари киритилган.

    Марказий Осиё ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-сотиқни янада рағбатлантириш мақсадида халқаро юк ташув йўлакларини диверсификация қилиш, хусусан, «Чобаҳар» порти инфратузилмасидан биргаликда фойдаланиш бўйича Ўзбекистон-Эрон-Ҳиндистон транспорт компаниясини тузиш ҳамда Ўзбекистон юкларини ташиш жараёнида имтиёзлар тақдим этиш масалалари ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда.

    Кеча Деҳли шаҳрига етиб келган Ўзбекистон делегацияси аъзолари Ҳиндистоннинг «GMR Group» холдинг компанияси бошқарув директори Ражеш Аурора билан учрашди.

    Мулоқот чоғида мамлакатимизда транспорт-коммуникация соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, аэропортларнинг жорий ҳолати, уларни янада ривожлантиришга қаратилган истиқболли имкониятлар ва бугунги кунда бажарилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди.

    Ражеш Аурора компания раҳбарияти томонидан Марказий Осиёда транспорт-логистика марказини яратиш масаласи ўрганиб чиқилаётганини билдириб, мазкур жараёнда Ўзбекистон аэропортлари имкониятларидан биргаликда самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамкорликнинг истиқболли йўналиши бўлиши ҳақида фикр билдирди.

    «GMR Group» вакили Ўзбекистонда аэропортларни кенгайтириш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш истиқболлари билан танишиш, шунингдек, II Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашиш мақсадида апрель ойининг сўнгида мамлакатимиз пойтахтига сафар қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

    Маълумот учун, «GMR Group» Ҳиндистоннинг энергетика ва аэропортлар инфратузилмасини такомиллаштириш йўналишларига ихтисослашган қатор компанияларни бирлаштирган йирик конгломератларидан бири ҳисобланади. Холдинг томонидан Ҳиндистондаги Деҳли ва Ҳайдаробод, Филиппиндаги «Mactan Cebu» халқаро аэропортларининг йўловчи ва юк терминаллари қайта қурилган. Бугунги кунда Гоадаги «Greenfield», Андҳра Прадешдаги «Bhogapuram», Карнатакадаги «Bidar», Грециядаги «New Heraklion» халқаро аэропортларини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates