Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатида 1/8 финалга йўл олди

    Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Хорватияни пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионати 1/8 финалига йўл олди.

    Қатарда ўтказилаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ФИФА жаҳон чемпионати 1/16 финал босқичида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хорватия U-17га қарши майдонга тушди.

    Учрашувнинг 24-дақиқасида Садриддин Ҳасанов Сайфиддин Содиқовнинг узатмасидан кейин ҳисобни очди. 80-дақиқада Тино Кусанович гол уриб ҳисобни 1:1 га тенглаштирди.

    Асосий вақт дуранг билан якунлангани сабабли ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Ўзбекистон ўсмирлари 4:3 ҳисобида зафар қучди ва мусобақанинг 1/8 финалига йўл олди.

    Эндиликда Ислом Исмоилов шогирдлари 18 ноябрь куни Италия U-17 терма жамоасига қарши баҳс олиб борадилар.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates