Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу маблағлар «Ўзбекистон энергетика секторини трансформация қилиш учун инновацион углеродли молиялаштириш» (iCRAFT) лойиҳасини амалга ошириш учун ишлатилади. Лойиҳа тоза энергия ишлаб чиқаришга, энергия самарадорлигини оширишга ва энергия субсидияларини ислоҳ қилишда кўмак беради.
Жаҳон банкининг Углерод активларини трансформация қилиш жамғармаси (TCAF) томонидан молиялаштирилган iCRAFT лойиҳаси банкнинг энергетика соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича биринчи глобал ташаббуси бўлиб, маълум бир соҳадаги аниқ натижалар учун тўловлар орқали иссиқхона газлари эмиссияларини камайтиришни рағбатлантиради. Лойиҳа Ўзбекистонга иқлим ўзгариши соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришда ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланишда ёрдам беради.
“Прогнозларга кўра, уни амалга ошириш даврида биз карбонат ангидрид эмиссиясини қарийб 60 миллион тоннага камайтира оламиз. Ушбу 60 миллион тоннадан лойиҳа доирасида мамлакатдан 2−2,5 миллион тонна карбонат ангидрид сотиб олинади. Ўзбекистон қолган углерод бирликларини лойиҳа давомида яратилган ва синовдан ўтган тизимлар, инфратузилма ва механизмлардан фойдаланган ҳолда халқаро углерод бозорларида сотиши мумкин бўлади”, — дейди Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари ва Жаҳон банки гуруҳи менежери Жамшид Қўчқоров.
Лойиҳа доирасида тақдим этилган маблағларнинг бир қисми аҳолининг кам таъминланган хонадонларни тарифларнинг кўтарилишидан ҳимоя қилиш учун сарфланади. Жумладан, лойиҳа «яшил» иқтисодиётга ўтиш бўйича давлат дастурини ва энергетика соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган бошқа чора-тадбирларни амалга оширишни қўллаб қувватлайди.