Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳудудлараро алоқани кенгайтиради

    Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳри Квансан-гу тумани ҳокими бошчилигидаги делегация хизмат сафари билан Ўзбекистонга келди.

    Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ташаббуси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги таклифига биноан, Кванжу шаҳри Квансан-гу тумани ҳокими Пак Бюн Кю бошчилигидаги делегация жорий йил 19-23 апрель кунлари хизмат сафари билан Ўзбекистонда бўлади.

    Делегация таркибига Квансан-гу тумани ҳокимлиги расмийлари, депутатлари, «Корея˗Ўзбекистон» бизнес ассоциацияси бошлиғи, университетлари президентлари, етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари киритилган.

    Ташриф кун тартибидан Гулистон шаҳрида икки ҳудуд тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ва B2B/B2G шаклидаги учрашувлар ўтказиш, ҳудудлараро ҳамкорлик меморандумини имзолаш, амалга оширилаётган йирик иқтисодий лойиҳалар билан танишув, «Сирдарё» ЭИЗга ташриф буюриш ва хайрия тадбирларини амалга ошириш ўрин олган.

    Бундан ташқари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Корейс маданият марказлари уюшмаси, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос ҳамда Гулистон давлат университетларида учрашувлар ўтказиш ва тегишли ҳамкорлик ҳужжатларини имзолаш режалаштирилган, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates