Ўзбекистон ва Озарбайжон кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиради

    Жорий йил 10 июлда Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов раислигида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги 13-мажлиси бўлиб ўтди.

    Икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари иштирок этган ушбу тадбирда устувор тармоқларда икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Ўзаро товар айирбошлашнинг ривожланиш динамикаси кўриб чиқилди. 2023 йилда товар айирбошлаш ҳажми 26,5 фоизга ўсиб, 231,6 миллион долларни ташкил этди, жорий йил бошидан бу кўрсаткич яна 2,6 фоизга ошди. Шу нуқтаи назардан, икки томонлама савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича чора-тадбирлар, жумладан, юқори талабга эга бўлган товарлар таҳлили асосида импорт ўрнини босиш, мунтазам равишда савдо ва бизнес миссияларини ташкил этиш, йирик шаҳарларда икки мамлакат миллий маҳсулотлар кўргазмаларини ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

    Саноат кооперацияси кўлами тобора кенгайиб бораётгани қайд этилди – бугунги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги 236 та корхона фаолият кўрсатади, шундан 62 таси қўшма корхона ва 174 таси 100 фоиз хорижий капитал иштирокидаги корхоналардир. Озарбайжонда 70 та ўзбек компанияси фаолият юритади. Бу йўналишда Ўзбекистон -Озарбайжон қўшма инвестиция жамғармаси фаолиятини кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Истиқболли ташаббуслар қаторида ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тўқимачилик кластерини яратиш, халқаро мактаб қуриш, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш каби лойиҳалар белгилаб олинди.

    Шу билан бирга машинасозлик, электротехника, қурилиш материаллари, энергетика, нефть-кимё, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

    Икки томонлама ва транзит юк ташиш ҳажмини ошириш мақсадида транспорт йўлакларини диверсификация қилиш, логистика инфратузилмасини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирлари алоҳида муҳокама этилди. Бугунги кунда Гулистон ва Фузули, Наманган ва Минғачевир, Термиз ва Биласувар шаҳарлари ўртасида қардош шаҳар алоқалари ўрнатилган. Бу борадаги ишлар давом этяпти. Томонлар ўзаро ташрифлар жадвалини қабул қилиш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини ривожлантириш бўйича доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этишга келишиб олдилар.

    Йиғилиш доирасида икки делегация раҳбарларининг тор доирадаги учрашуви ҳам бўлиб ўтди, унда томонлар қўшма ташаббусларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни атрофлича муҳокама қилдилар ва ҳамкорлик ришталарини янада кенгайтиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Комиссия йиғилиши якунлари бўйича эришилган келишувлар, масъул раҳбарлар ва топшириқларни амалга ошириш муддатлари ўз аксини топган Якуний баённома қабул қилинди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates