Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркорлари иштирокида бизнес анжуман бўлиб ўтди

    Мамлакатимизнинг Озарбайжондаги элчихонаси томонидан Боку шаҳрида Ўзбекистон Бизнес ва саноат кенгаши ва «Founder club» ассоциацияси билан ҳамкорлигида икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида бизнес форум ташкил қилинди.

    Тадбирда сиёсий, жамоатчилик ва ишбилармон доиралар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

    Озарбайжон Миллий Мажлиси депутатлари Рази Нуруллаев, Вугар Искандаров ва Мушвиғ Жафаров нутқларида Озарбайжон-Ўзбекистон муносабатлари тарихи, урф-одатлари, тили, маданияти ва менталитетининг муштараклиги ва ўхшашлигига асосланган ривожланиш суръати юқори баҳоланди.

    Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасида яқин ва ишончли алоқалар ўрнатилгани давлатлараро муносабатларда тарихий ва унутилмас воқеалар учун мустаҳкам замин яратгани алоҳида таъкидланди. Олий ва юқори даражадаги ташрифларнинг тез-тез уюштирилаётгани бунга мисол тариқасида тилга олинди. Буларнинг натижаси ўлароқ, ўзаро алоқаларни турли йўналишларда ривожлантириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

    Мазкур бизнес анжуман ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига комил ишонч билдирилди.

    Тадбирнинг расмий очилиши маросимидан сўнг икки мамлакат тадбиркорларининг В2В учрашувлари бўлиб ўтди.

    Бизнес форум доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates