Ўзбекистон ва Озарбайжон Ягона интерактив давлат хизматлари марказлари ҳамкорликни кенгайтиради

    Халқаро ҳамкорлик 20 декабр 2022 1123

    Ўзбекистон Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Азиз Мухитдинов бошчилигидаги делегация Бокудаги Асан хизмати ҳамда DOST марказларига ташриф буюрди.

    Хизмат сафари доирасида 15 декабрда «Замонавий бошқарув сари йўл: ягона дарчадан дарчасиз хизмат томон» мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Унда Буюк Британия, Қозоғистон, Сербия, Марокаш, Мальдив, Грузия, Африка мамлакатларининг давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ва режалаштирилган ишлари тўғрисида маълумотлар алмашилди. Конференцияда Ўзбекистон Республикасидан Адлия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси раҳбар ва ходимлари ҳам иштирок этди.

    Тадбир давомида ватандошларимиз Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги томонидан ташкил этилган ASAN хизмати марказининг («ASAN xidmyet») 10 йиллик фаолияти сарҳисоби билан таништирилди.

    Шунингдек, «DOST» концепцияси мамлакатда давлат ижтимоий хизматларини «ягона дарча» тамойили асосида тўлиқ шаффоф, оператив кўрсатишга шарт-шароит яратгани алоҳида таъкидланди.

    Ташриф давомида Ўзбекистон делегациясига DOST агентлиги ҳақида тақдимот намойиш этилди. Унда «DOST» концепциясига янги технологияларни жорий этиш, хизматларни электронлаштириш, «Ихтиёрий DOST» дастури, агентликнинг ривожланиш истиқболлари йўналишидаги маълумотлар ўз ифодасини топди.

    Ўз навбатида вакилларимиз ҳам Ўзбекистон Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳақида тақдимот ўтказди.

    Учрашувда Марказлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилиб, икки томонлама манфаатли масалалар юзасидан фикр алмашилди.

    Маълумот учун:

    Озарбайжон Республикаси 2015 йилда БМТнинг давлат хизматлари «United Nations Public Service Awards» мукофоти билан тақдирланган.

    - ASAN хизмати маркази ходимларининг 51 фоизини аёллар ташкил этади;

    - унинг тизимида республика бўйлаб 24 та хизмат кўрсатиш маркази фаолияти йўлга қўйилган;

    - кўрсатилаётган давлат хизматлари сони 360 тадан ортиқ;

    - бир кунда марказларга ташриф буюрувчилар сони 40 мингдан ортиқ;

    - 3 мингдан зиёд волонтёр жалб этилган;

    - «ASAN kommunal», «ASAN pey», «ASAN radio», «ASAN viza» тизимлари ишга туширилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates