Сингапур элчиси Электрон ҳукумат марказига ташриф буюрди

    Халқаро ҳамкорлик 15 август 2022 966

    Электрон ҳукумат марказига Сингапур Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Сингапурда) Зулкифли Баҳарудин ташриф буюрди.

    Мартабали меҳмон Ўзбекистонда Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан қисқача таништирилди. Элчи мамлакатимизда АКТ соҳасида эришилаётган ютуқларни ижобий қайд этди. Сингапур тажрибасидан келиб чиқиб, ахборот технологиялари ва электрон ҳукумат экотизимини янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берди.

    Суҳбат чоғида икки давлат ташкилотлари ўртасида электрон ҳукумат соҳасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама этилди. Сингапурнинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш бўйича келишувга эришилди. Сингапур айни дамда БМТнинг электрон ҳукумат рейтингида дунёда 11-ўринни эгаллаб турибди.

    Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Сингапур Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Қаҳрамон Шокиров ҳам иштирок этди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates