Ўзбекистон Электрон ҳукумат рейтингида 63 ўринга кўтарилди

    Ўзбекистон Электрон ҳукумат рейтингида 6 поғонага юқорилаб, индекснинг жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилди. Аввалги рейтингда 18 поғона кўтарилганини инобатга олса 2 та рейтингда умумий 24 поғонага кўтарилди.

    БМТнинг Ижтимоий ва иқтисодий масалалар департаменти (УНДEСА) томонидан БМТга аъзо 193 давлат электрон ҳукуматининг ривожлантириш ҳолатини тақдим этувчи "УН Э-Говернмент Сурвей"нинг 2024 йилги натижалари "Барқарор Ривожланиш учун Рақамли Трансформацияни кучайтириш" номи остида эълон қилинди.

    Аввалги 2022 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур рейтингда 0,7265 қиймат билан 69-ўринни эгаллаган бўлса, 2024 йилда 0,7999 индекс ҳисобига 6 поғонага юқорилаб, 63-ўринга чиқди.

    Ўз навбатида, илк маротаба Ўзбекистон баланд электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси гуруҳидан (High EGDI) дан жуда баланд (Very High EGDI) гуруҳига қўшилди.

    Ушбу натижа "Рақамли Ўзбекистон — 2030" стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларида 2025 йил учун белгиланган 0,75 қийматдан ҳам ошди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates