Ўзбекистон ва Қирғизистон янги автомобиль заводи қурилишини бошлади

    Ўзбекистон ва Қирғизистон янги автомобиль заводини қуришни бошлади. Биринчи босқичда у ерда йилига 10 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилади.

    Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ахборот хизмати хабар берди.

    Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров Чуй вилоятига амалий ташрифи доирасида Чуй вилояти, Ак-Суу қишлоғида енгил автомобиллар ва тижорат техникаларни йиғиш ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Олтын Тулпар Унаа Курулуш” янги заводи қурилиши учун капсула қўйиш маросимида иштирок этди.

    Вазирлар Маҳкамаси раҳбари қутлов сўзи билан сўзга чиқиб, икки қардош республика бирлигини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган икки давлат Президентларига миннатдорлик билдирди.

    “Бугун Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик янги босқичга кўтарилди. Ўзаро ташрифлар амалга оширилмоқда, бу мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга оид келишувлар билан тасдиқланади. Бугунги кунда енгил автомобилларни йиғиш ва ишлаб чиқариш заводини қуриш учун капсуланинг қўйилиши бунинг исботидир. Бу ҳар икки давлат учун стратегик аҳамиятга эга лойиҳа”, — деди Ақилбек Жапаров.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил январь ойида Қирғизистон Республикасига расмий ташрифи чоғида Қирғизистон Республикаси ҳудудида заводни қуриш бўйича келишувга эришилган эди.

    Дастлабки босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 минг дона автомобилни ташкил этади, мингдан ортиқ доимий иш ўрни яратилади, деб хабар беради gov.kg.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates