Ўзбекистон ва Қозоғистон: икки давлат фуқароларининг бир-бирининг ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатлари узайтирилади

    Ўзбекистон ва Қозоғистон: икки давлат фуқароларининг бир-бирининг ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати беш кундан 30 кунга узайтирилмоқда.

    2000 йил 7 июлдаги Фуқароларнинг ўзаро саёҳат қилиш шартлари тўғрисидаги икки мамлакат ҳукуматлараро битимига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома бугун, 2024 йил 31 январда парламент томонидан ратификация қилинди.

    Баённома Қозоғистон Президентининг 2022 йил декабрь ойида Тошкентга ташрифи чоғида имзоланган. Ушбу ҳужжат икки давлат фуқаролари учун тенг асосда, вақтинча рўйхатдан ўтмасдан, 30 кунлик бўлиш ҳуқуқини белгилаб беради. Ушбу муддатдан кейин улар вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олишлари керак.

    “Аммо уларнинг бўлиш муддати олти ой ичида 90 кундан ошмаслиги керак. Ҳозир Қозоғистонда барча хорижликлар учун мажбурий рўйхатдан ўтиш, иммиграция карталари талаб қилинмайди. Улар 2020 йилдан буён талаб қилинмайди. Бу ўзгартириш бизнинг ташаббусимиз билан ишлаб чиқилган. Ўзбекистон томони протоколни 2023 йил апрель ойида ратификация қилган”, деди Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазири Ержан Саденов.

    Янги ҳужжат икки давлат фуқароларининг бир-бирининг ҳудудида бўлишлари учун қулай шарт-шароит яратади ҳамда икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар, бизнес ва маданий алмашинувларни янада ривожлантиришга хизмат қилади, деб хабар беради zakon.kz.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates