Шунингдек, Давлатларимиз Раҳбарлари томонидан ҳукуматларимиз олдига Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим вазифаларни яқин ҳамкорликда амалга оширишга умид билдирилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Бош вазири россиялик ҳамкасбига Россия ҳукумати раиси лавозимига қайта тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби юборган эди.