Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги туризмни ривожлантириш янги босқичларда давом этади

    Туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича Россия -Ўзбекистон қуйи қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

    Тадбирни Туризм қўмита раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов ва Россия Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вахруков олиб борди.

    Учрашувда туризм мамлакатимизнинг миллий иқтисодиётнинг стратегик тармоғи сифатида белгилангани таъкидланди.

    30 дан ортиқ туман ва шаҳарлар юқори салоҳиятли туризм йўналишлари сифатида белгиланиб, уларнинг алоҳида бош режалари ишлаб чиқилаётгани эътироф этилди.

    Дмитрий Вахруков Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2024 йил биринчи чорагида 2023 йилнинг шу даврига нисбатан ўзаро сайёҳлик оқими 20 фоиздан ортиқ ўсганини таъкидлади.

    Ostrovok.ru онлайн-сервиси бошқарувчи директори Дарья Кочеткова Ўзбекистон айни дамда фойдаланувчилар банд қилган Топ-10 та давлат қаторидан жой олганини таъкидлади. «Охирги икки йил ичида Ўзбекистон 30-ўриндан 6-ўринга кўтарилди, бу жуда катта ўзгариш ва ​​биз Ўзбекистонга фойдаланувчиларимиз томонидан катта қизиқиш борлигини кўряпмиз.

    Учрашув чоғида икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар, хусусан, аввал қабул қилинган қарор ва ҳужжатлар ижроси, Ўзбекистон ва Россия ўртасида сайёҳлик оқимини кўпайтириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳукуматлараро ҳаракатлар режаси ҳамда сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича ҳамкорлик дастури, ҳамда икки давлат ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган қўшма туризм лойиҳаларини ишлаб чиқиш, туризмни бошқариш соҳасида тажриба алмашиш, сайёҳларни жалб этиш бўйича маркетинг кампанияларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди.

    Россия шаҳарларидан Тошкент орқали бошқа давлатларни боғловчи рейсларни ташкил этиш ва 2024-25 йилларда Россияда Ўзбекистон Туризм йилини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

    Учрашув якунлари бўйича туризм соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Россия -Ўзбекистон қуйи қўмитаси йиғилиши баённомаси имзоланди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates