Ўзбекистон ва Россия ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиради

    Жорий йил 27 майда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Президент В. Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи дастури доирасида Ўзбекистон ва Россия компаниялари, ҳудуд ва тармоқлари раҳбарлари билан учрашувда иштирок этди.

    Тадбир норасмий мулоқот учун ўзига хос платформа бўлиб, унда икки мамлакат компаниялари, ҳудудлар маъмуриятлари ва тегишли вазирликлар раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорлик режалари ва стратегияларини муҳокама этишлари мумкин.

    Тадбирда икки давлат делегацияларига Ўзбекистон томонидан – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев, Россия томонидан – Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников бошчилик қилди.

    Бизнес-нонушта тарзида ўтказилган ушбу учрашув очиқ ва ишончли руҳда ўтди. Унинг давомида ишбилармон доиралар вакиллари ва ҳудудлар раҳбарлари эркин ва самимий суҳбатда амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишда фаол иштирок этди.

    Мамлакатларимиз иқтисодиётларининг турли тармоқларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиш динамикасини сақлаб қолиш, инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва саноат кооперациясини кенгайтириш, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

    Шунингдек, тадбир давомида савол-жавоблар сессияси бўлиб ўтди, унда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларни, шу жумладан ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишнинг амалий жиҳатлари, давлат органларининг ёрдами бўйича батафсил жавоблар берилди.

    Жамшид Ходжаев Ўзбекистонда инвестиция ташаббусларини амалга оширишда ҳукуматнинг ишбилармон доиралар вакилларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигига эътибор қаратди.

    Ўз навбатида, Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников икки давлат раҳбарларининг ўзаро ишончи туфайли Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ижобий динамикасини таъкидлади. Шунингдек, ҳукуматлар, ҳудудлар ва бизнес доиралари даражасида икки томонлама алоқалар ва қўшма лойиҳаларни ривожлантиришга ўзаро қизиқиш билдириляпти. Унинг фикрига кўра, барча даражадаги бундай яқин ҳамкорлик формати ҳокимият органларига ҳар икки мамлакат ишбилармон доираларининг талабларига зудлик билан жавоб беришга ва биргаликда керакли ечимларни топишга имкон беради.

    «Россия ва Ўзбекистон президентлари томонидан қўйилган масала – 2030 йилга келиб ўзаро савдо ҳажмини икки баравар ошириш бўйича умумий катта вазифамиз бор. Биз буни амалга оширишга киришдик», — деди Максим Решетников. — Бунинг учун биз савдо муносабатларни икки баравар ошириш бўйича Россия-Ўзбекистон ишчи гуруҳини туздик, унга тегишли идоралар вазирларининг ўринбосарлари кирди. Гуруҳлар ёрдамида савдо ва инвестициялар учун шароитларни яхшилаймиз, бизнес-лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш инфратузилмасини фаоллаштирамиз.

    Бизнес-нонушта давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларни берди ҳамда Ҳукуматлараро комиссия, Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия ишбилармонлар кенгаши аъзолари томонидан кўриб чиқиладиган лойиҳаларини тақдим этди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates