Ўзбекистон ва Саудия Арабистони сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

    Инвестициялар 18 октябр 2022 1093

    Жорий йил 17 октябрда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири ўринбосари Бадр ал-Бадр билан видеоконференсалоқа тарзида музокаралар ўтказди.

    Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўллари, шунингдек, жорий йил август ойида Саудия Арабистонига бўлиб ўтган олий даражадаги ташриф натижаларига кўра лойиҳаларни амалга ошириш бўйича эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этилиши кўриб чиқилди.

    Икки давлат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда Саудия Арабистони капитали иштирокида 38 та корхона фаолият юритяпти. Охирги 5 йил ичида уларнинг сони қарийб 5 баробар ошди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистондаги 5 та лойиҳасининг умумий қиймати 4 миллиард доллардан ортиқ ва умумий қуввати 4,1 GVt дан кўпроқ бўлган ACWA Power компанияси билан ўзаро ҳамкорликнинг эришилган натижаларини юқори баҳолаб, томонлар ушбу лойиҳаларни жадаллаштиришга ва қайта тикланадиган энергия манбалари салоҳиятини оширишга қаратилган янги инвестиция дастурини амалга оширишга келишиб олдилар.

    Худди шундай тарзда, Sabic, Dr. Sulaiman Al-Habib Medical Group, Al Rajhi International, Ajlan & Bros, Al Hokair Group, Jamjoom Pharma ва бошқалар билан кимё саноати, тиббиёт ва фармацевтика саноати, қишлоқ хўжалиги ва чакана савдода лойиҳаларни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати таҳлил этилди. Шунингдек, мавжуд келишувларни фаол амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

    Учрашув якунлари бўйича муҳокама этилган барча келишув ва лойиҳалар бажарилишининг ҳар кунги мониторингини олиб бориш ва ижросини тезлаштириш доирасида чора-тадбирлар кўриш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates