Ўзбекистон ва Швеция онкологик касалликларга қарши курашишда ҳамкорлик қилади

    Саломатлик 9 июн 2025 889

    Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон – Швеция: онкологик ёрдам соҳасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш“ мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

    “Дунё“ ААнинг хабар беришича, IV Халқаро фармацевтика форуми доирасида гибрид форматда ўтказилган тадбир Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси ва Тошкентдаги Швеция Савдо ва инвестициялар кенгаши (“Business Sweden”) ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Унда икки мамлакатнинг етакчи эксперт ва мутахассислари, жумладан, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзфармсаноат“ уюшмаси, Каролина институти, Швеция дори-дармон агентлиги, “AstraZeneca”, “Vision Zero Cancer” ва бошқа компаниялар мутасаддилари иштирок этди.

    Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров анжуман иштирокчиларига табрик йўллади.

    Тадбир доирасида икки мамлакат соғлиқни сақлаш ва фармацевтика тизимларини ривожлантириш учун яратилган имкониятлар бўйича тақдимот ўтказилди.

    Муҳокамаларда онкология ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, тажриба алмашиш ва қўшма тадқиқотлар ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, эрта ташхис қўйиш, даволашнинг инновацион усулларини жорий этиш, скрининг тизимини ривожлантириш ва онкологик ёрдам сифатини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

    Ташкилотчиларга кўра, мазкур давра суҳбати тиббиёт соҳасида Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва онкологик касалликларга чалинган беморлар учун тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates