Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 24 январ 2023 1015

    Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши арафасида 2023 йил 23 январда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама этилди.

    Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш учун яқин ҳамкорлик қилишга тайёрлиги тасдиқланди.

    Олий ва юқори даражадаги режалаштирилган тадбирлар жадвали ва уларнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.

    Савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш, транспорт соҳасидаги ҳамкорлик ва ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар муҳокама этилди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.

    Ўзбекистоннинг ИҲТдаги раислиги тузилма фаолиятига янги суръат бағишлаб, Ташкилот маконида ўзаро манфаатли шерикликни барча йўналишларда жадаллаштиришга хизмат қилгани қайд этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates