Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарларининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди

    Халқаро ҳамкорлик 25 январ 2023 1868

    2023 йил 24 январда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Мевлут Чавушўғлунинг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

    М.Чавушоғлу Ўзбекистоннинг ИҲТга раислиги Ташкилот доирасидаги ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш, унинг жаҳон майдонидаги нуфузини оширишга хизмат қилганини таъкидлади.

    Бўлажак икки томонлама тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, жумладан, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасидаги Стратегик режалаштириш гуруҳи ҳамда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

    Афғонистондаги мавжуд вазият ва минтақавий сиёсатнинг бошқа масалалари муҳокама этилди.

    Учрашувда икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates