Ўзбекистон ва Хитой муносабатларида туризм салоҳиятининг ривожи

    Туризм 25 сентябр 2023 1303

    Хитой Халқ Республикасининг Маданият ва туризм вазири ўринбосари ва Хитой миллий маданий мероси бошқармаси раиси Жаноб Ли Чун бошчилигидаги делегация “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига ташриф буюрди.

    Меҳмонларни Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ва университетнинг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Жулибой Элтазаровлар кутиб олди. Учрашувда Туризм қўмитаси раиси У. Шадиев икки давлат ўртасида туризм салоҳиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ва келажакда кадрлар етиштириш, ҳамда малака оширишда Хитойлик мутахассисларни кўпроқ жалб этиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлади.

    Делегация меҳмонлари “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида яратилган шарт шароитлар билан танишдилар. Шу ўринда, жаноб Ли Чун Хитой Ҳукумати Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга тайёр эканлигини айтиб ўтди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates