Ўзбекистон ва Хитой туризм соҳасидаги ҳамкорликни тобора мустаҳкамлаб боряпти

    Жорий йил 25 июнда Тошкент шаҳрида Хитойнинг Чжесзян провинцияси томонидан Иқтисодий ва савдо ҳамкорлиги бўйича Ўзбекистон -Хитой конференцияси ташкил этилди.

    Халқаро конференцияда Чжецзян провинцияси Хитой Коммунистик партияси (ХКП) доимий қўмитаси аъзоси, Чжецзян ХКП қўмитаси Бош котиби Цю Ци Вэнь раҳбарлигидаги Хитой делегацияси ҳамда мамлакатимизнинг қатор ташкилотлари раҳбарлари қатнашдилар.

    Анжуман якунида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ва Хитойнинг « Zhejiang Loong Airlines Co, LTD» авиакомпанияси ўртасида Хитойдан Ўзбекистонга сайёҳлик оқимини кўпайтириш бўйича ўзаро англашув Меморандуми имзоланди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг «Loong Air» авиакомпанияси 16 июнда Самарқанд ва Циан ўртасида мунтазам рейсларни йўлга қўйган эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates