Ўзбекистон-Венгрия: Янги бизнес шартномалари

    Бизнес 4 октябр 2022 1640

    2022 йил 3 октябрда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Венгрия-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Бизнес-форумда икки давлатнинг расмий тузилмалари: вазирликлар, идоралар, савдо-саноат палаталари, уюшмалар, агентликлар ва банклар, йирик компаниялар иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистоннинг турли соҳа ва тармоқлари вакилларидан иборат делегация таркибида «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбарияти ҳамда уюшмага аъзо корхоналар онлайн иштирок этди.

    Бизнес-форум давомида «Ўзбекистонга нима учун сармоя киритиш лозим?», «Exim Hungary– Венгрия экспорт-кредит агентлиги» ва бошқа мавзуларда тақдимотлар ўтказилди. Бизнес-форум доирасида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

    Форум давоми B2B музокаралар бўлиб ўтди. Шу тариқа, «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбарияти Венгрия корхоналари билан бир қатор самарали учрашувлар ўтказди. «Mattai» билан мулоқот чоғида чарм-пойабзал саноатида қўлланиладиган технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, компания вакиллари Ўзбекистондан тайёр чарм импорт қилиш, autsorsing ва franchayzing асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишга қизиқиш билдирди.

    Миллий брендимиз «Sitonni» Венгриянинг «Apollo Cipoipari» компанияси билан бренд пойабзалларни autsorsing ва franchayzing шартларида ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолади. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,6 миллион долларни ташкил қилади. Венгриянинг «Tisza Cipo» ва Ўзбекистоннинг «Classica Shoes International» (KFK) компанияси ўртасида пойабзалнинг устки қисмини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича умумий қиймати 800 минг доллар бўлган лойиҳа бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, «Andras Gladinetz» Ўзбекистондан махсус пойабзал сотиб олишга ҳам қизиқиш билдирди.

    Октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган «UzCharmExpo-2022» халқаро кўргазмасида икки мамлакат корхоналари ўртасидаги ҳамкорликнинг кейинги истиқболлари атрофлича муҳокама этилади, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates